Сайтка кириу

Қўнғирот туманида 14-январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 27-йиллиги ҳамда 14-январ «Ватан ҳимоячилари куни» муносабати билан Қўнғирот туманида байрам тадбири бўлиб ўтди. Байрам тадбири олдидан Қўнғирот тумани ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тоифаланган обьектларини қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигига қарашли 99574-сонли ҳарбий қисм томонидан Қўнғирот тумани  жойлашаган есдалик монументига гулчамбарлар қўйилди. Шундан сўнг туман маданият бўлимида  байрам тадбири бошланди. Туман ҳокими ўринбосари, туман Мудофаа бўлими бошлиғи йиғилганларни байрам билан табриклаб, туман фахрийларига  фахрий ёрлиқлар ва есдалик совғалар топширилди. Байрам туман маданият бўлими томонидан ташкил этилган концерт дастури билан давом еттди.