Сайтка кириу

(Ozbekcha) Қўнғирот туманида 8-март «Ҳалқаро хотин — қизлар куни» муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди

  • Туман ҳокимлиги томонидан томонидан шу йилнинг 7 март санасида ўтказилган байрам тадбирида Баҳор ва Аёл мадҳ этилди.Кунгирот туманидаги “Бахор” тўйхонасида турли жабҳаларда меҳнат қилаётган азиз ва муҳтарама аёл-қизлар шарафига байрамона дастурхон ёзилди.

Тадбирни туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Жамила Аметова очди ва туманимиз хотин-қизлари томонидан амалга оширилаётган салмоғи кенг ишлар, эришилаётган қувончли ютуқлар ҳақида сўз юритиб, аёл-қизларни қизғин муборакбод этди.

8 Март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида туман Маданият бўлими санъаткорлари томонидан тайёрланган махсус байрам дастури иштирокчиларга хуш кайфият бағишлади.